"Сурхон" ҳужумчиси қулай имкониятдан фойдалана олмаган вазият хусусида қандай изоҳ берди?

“Сурхон” клуби 1-турда “Олимпик” меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаб дастлабки очкосини қўлга киритди. Аммо бу учрашувда “Сурхон” ютиб кетиши ҳам мумкин эди.

Агар термизликлар ҳужумчиси Мурод Бобожонов имкониятдан фойдаланганида ҳаммаси бошқача кечарди. Ўйиндан кейин ушбу ҳужумчи Sports.uz мухбирининг айрим саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Гол уролмаган вазиятимни ҳисобга олмаганда, ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Кейинги учрашувларда ҳам мана шундай ўйин кўрсатишга ва ютишга ҳаракат қиламиз. Биз бугунги баҳсга жанговар тарзда тайёргарлик кўргандик. Мухлисларимизга бундан ҳам яхши ўйинлар кўрсатиб, уларни ғалабалар билан қувонтирмоқчимиз.

мурод1_2

- Қўлга киритилган бир очкодан розимисиз ёки...

- Ҳамма ғалабани хоҳлайди. Унчалик қониқиш ҳосил қилмадим.

- Қарши ҳужумдан фойдаланиб яккама-якка вазиятга чиқдингиз ва гол деб ўйлагандим. Нега ўша имкониятдан фойдалана олмадингиз?

- Мен зарба беришда дарвозабонни устидан тўпни ташлаб қўйиш бўйича қарор қабул қилиб бўлгандим. Ҳолбуки, дарвозабонни алдаб гол урсам ҳам бўларди. Ўшанда омад етишмади, деб ўйлайман. Бундай хатоларни кейинги ўйинда такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!