"Сурхон" клуби устози: Биз иккита кутилмаган, беъмани голларни ўтказиб юбордик
Суперлига 26-турида "Муталлург" - "Сурхон" учрашуви ўтказилди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Владимир Андреев иштирок этди. Бу ҳақда "Металлург" клуби матбуот хизмати хабар берди.
- “Металлург”ни ғалаба билан табриклайман. Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсам, биз иккита кутилмаган, беъмани голларни ўтказиб юбордик, бу эса жамоамизнинг мағлубиятига сабаб бўлди. Иккинчи таймда ўйинни тенглаштирдик, вазиятлар яратдик. Бироқ имкониятлардан фойдаланишда афсуски оқсадик. Якунни эса кўриб турибсиз.
Жамоа кучлилар сафига қайтгач, биринчи мавсумни ўтказдик. Бир қараганда Суперлигадаги мавқемизни мустаҳкамлаб олдик. Кучлилар қаторидан жой эгалладик. Аммо бундан-да яхшироқ, юқорироқ ўринларга кўтарилиш имконияти бор эди. Нима ҳам дердим, жадвалнинг ўртасидан ўрин эгаллашимиз битилган экан, шундай бўлди. Йигитларга мавсум давомидаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдираман, - деди Владимир Анатольевич.
Фикрлар