"Сурхон" клуби устози жамоасида йўқотишлар борлигига қарамай, АГМКни мағлуб этишганини айтди

"Сурхон" - АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Владимир Андреев иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

- Бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Таркибимизда бир қатор йўқотишлар бор эди. Масалан: Бубанья сариқ карточкалари сони 4 та етганлиги сабабли, бугунги баҳсда ёрдам бера олмасди. Бундан ташқари, Аъзам Алиев ва Хусниддин Ғофуров ҳам жароҳат олганди. Уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида бир қатор тактик ўзгаришларни амалга оширдик. Ҳожиакбаров бугун илк бора марказий ҳимояда ҳаракат қилди ва ёмон ҳаракат қилмади. Ўнг қанотда эса Исроиловга ишонч билдирдик. У ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлади. Тўғри, баъзида ҳимоямизда камчиликлар кузатилди. Яхшиҳамки, ўша вазиятлар голга айланмади. Нима бўлганда ҳам, муҳими биз бугун ғалабага эришдик, - деди Владимир Андреев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!