"Сурхон" клуби мураббийлар штабида ўзгаришлар амалга оширилди
"Сурхон" Февзи Давлетов ва Алексей Николаев билан ҳамкорликни якунлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Клубимиз асосий жамоаси мураббийлар штабида ўзгаришлар амалга оширилди. Жамоа бош мураббийи Февзи Давлетов ҳамда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Алексей Николаев клубни тарк этди.
Февзи Давлетов сўнгги икки мавсум давомида жамоамизга устозлик қилди. Унинг қўл остида жамоа 65 та расмий учрашув ўтказиб, Ўзбекистон Кубогининг ярим финал босқичигача етиб борди.
Бош мураббий лавозимига аввал жамоада бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган ва ёшлар футболида катта обрў-эътиборга эга бўлган Станислав Кудряшов тайинланди. Яқин орада янгиланган мураббийлар штаби тўлиқ таркиби эълон қилинади.
Клуб номидан Февзи Ризаевич ва Алексей Владимировичга самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирамиз ҳамда уларга келгуси фаолиятларида омад тилаймиз", — дейилади термизликлар хабарида.



Фикрлар