"Сурхон" мураббийи "Навбаҳор"да фаолиятини давом эттириш арафасида. У Бабаян билан жамоани ёшартириши кутилмоқда

TIGGO 2 PRO

"Сурхон" мураббийларидан бири Сергей Токов Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида иш бошлаш арафасида турибди. SPORTS.uz журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев бу ҳақида ўз телеграм каналида қуйидагича хабар қолдирди.

"Сурхон" жамоаси билан шов-шув кўтарган Сергей Токов фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттиришга яқин. У Самвел Бабаян билан биргаликда жамоани ёшартириш миссиясида иштирок этади.

Бугунги "Олимпик"нинг суяги муаллифи саналган мутахассис "Навбаҳор"нинг янги эрасига асос солиши мумкин. Кузатамиз", - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
11/12/2023 10:17
Бабаян узига яхши бош мураббий олишини аввал айтганман
Akbarshox Abdulxayev
10/12/2023 22:09
Gap yoq , kelsa zor boladi Hudo hohlasa, 2lasi ham kuchlik