"Сурхон" "Олимпик"нинг икки футболчиси билан шартнома имзолади

Беҳзод Шамсиев ҳамда Шахзод Тоиров мавсумнинг иккинчи ярмини "Сухон" сафида ўтказади. Ҳар иккала футболчи "Олимпик" клубидан ижара асосида олинди. 

Беҳзод Шамсиев - марказий ҳимоячи. Лекин бошқа амплуада ҳам ҳаракат қила олади. Мавсумнинг биринчи ярмида "Олимпик" жамоасида сардорлик боғич билан майдонда ҳаракат қилган. Эслатиб ўтамиз, Шамсиев "Сурхон"нинг Хитойдаги хориж йиғинида иштирок этиб, "Шенси Юнион" дарвозасига гол урган эди.

Шахзод Тоиров - ҳимоячи. Бу футболчи ҳам, "Олимпик" жамоасидан ижара асосида "Сурхон"га қўшилди. Термизликлар мухлиси ушбу футболчини жуда яхши билишади. 2020-йилги мавсумида, Тоиров "Сурхон" U 21 жамоамси шарафини ҳимоя қилган ва асосий таркибда ҳам Ўзбекистон Кубоги доирасидаги 1та учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!