"Сурхон" Ўзбекистон ОТЖ аъзоларини ўз сафига қўшиб олди

Клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, ёш иқтидор эгаси Аброрбек Исмоилов "Сурхон" жамоаси футболчисига айланди. Бу футболчига Суперлиганинг бир қанча гранд жамоаларидан таклиф бўлган эди. Якунда Аброр "Сурхон" таклифини қабул қилди.

Яна бир ёш иқтидор эгаси Хусниддин Ғофуровдир ҳам термизликлар сафига келиб қўшилди.

Ҳар иккала футболчи ҳам Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг асосий таркиб футболчилари ҳисобланадилар. Улар яқиндагина олимпия терма жамоаси билан Туркияда ўтган ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этиб келган эдилар.

Маълумот ўрнида ҳар иккала футболчи ҳам ўтган мавсумни Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!