"Сурхон" қандай қилиб Қаршидан бир очко билан қайтди? Давлетов бунинг сабабини айтди

Суперлигада 21-тур баҳслари давом эттирилди. "Сурхон" жамоаси бу турда "Насаф" билан баҳс олиб борди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биринчи даврадаги ўйинга ўхшаб кетди, баҳс. "Насаф" бизнинг хатоларимизни кутди. Боғловчи зоналаримизда жуда кўп хатоларни қилдик. "Насаф" бизни бу ўйинда ҳам жазолади.  Қизил карточкага қадар яхши ўйин кўраётган эдик, аммо кейин эмоция биринчи планга чиқиб кетди. Йигитларга берилган вазифани бажаришгани учун ташаккур.

- Суперлига пешқадамига қарши ҳужумда ёшларга ишондингиз. Улар ҳақида фикрингиз қандай?

- Умуман олганда, ҳаммаси жойида. Бугун ҳамма ўзини яхши кўрсатди. Бунча ишқибоз олдида тўп тепиш доим завқли. 

- Таймларда икки хил футбол кўрсатди, жамоангиз. "Сурхон" қўшдими ёки "Насаф" ўйинни ташлаб қўйдими?

- "Насаф" гол ургач, иккинчи зонага ўтиб бизни кутишни бошлади. Биз эса гол киритиш учун олдинга чиқишимиз керак эди. Менимча, "Насаф"га ўйин ташкил этиш панд бериб қўйди. 

- Потапов анча танаффусдан кейин ўйинга тушди. Унда жароҳат бор эдими?

- Бироз. Ички муаммоларимиз бор эди. Бу шу билан боғлиқ. 

- Беҳзод Шамсиев "Сурхон" учун сардор сифатида иштирок этди. Асилбек Жумаев ёш бўлишига қарамай 50-ўйинида иштирок этди. Бу ҳақида фикрларингиз?

- Бугун Шамсиев сардорларга хос ўйин кўрсатди. Асилбек ўтган йилдан бери жамоа билан. У жамоамизнинг асосий ўйинчиларидан бири.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!