"Сурхон" "Қизилқум"ни мағлуб этди, таркибга "Андижон" футболчиси қўшилди

“Сурхон” клуби бугун режага асосан “Қизилқум” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди. Голларга бой кечган учрашувда “Сурхон” рақибини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Сурхон”нинг асосий таркиби: Рустам Нортожиев, Жасурбек Ёқубов, Ҳусниддин Ғофуров, Сиявуш Хабибуллаев, Иброҳим Йўлдошев, Алишер Салимов, Тўлқин Эргашев, Жаҳонгир Аҳмадов, Зоҳир Пиримов, Ислом Тошпўлатов, Жасур Холтўраев.

Захирада: Азамат Аҳмедов, Даврон Мерганов, Камолиддин Ашуров, Асилбек Темиров, Владимир Бубанья, Сардор Сулаймонов, Шарафиддин Шобиров, Муҳаммад-али Абдураҳмонов, Низомжон Норов, Нуриддин Ҳасанов, Никита Павленко, Ўрал Чориев, Асрор Ғофуров, Темур Маматмуродов, Камрон Саидазимов.

Учрашувнинг 2-дақиқасида “Қизилқум” легионери Мате Ватцадзе ҳисобни очди. Кейинчалик “Сурхон” футболчилари – Иброҳим Йўлдошев (34), Жасур Холтўраев (47) ва Низом Норов (58) рақиб дарвозасини ишғол қилиб “Сурхон”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминладилар.

“Сурхон” сафига биринчи даврани “Андижон”да ўтказган ярим ҳимоячи Камрон Саидазимов қўшилди. Айни пайтда ушбу футболчи жамоа кўригида бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!