"Сурхон" россиялик дарвозабони билан шартномани узайтирди (фото)

Жорий мавсум аввалида “Сурхон”га таклиф қилинган россиялик дарвозабон Артём Потапов келаси йилни ҳам термизликлар сафида давом эттирадиган бўлди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Унда жумладан шундай дейилади:

“Жамоамизнинг россиялик дарвозабони Артём Потапов Термиз клубида ўйнашда давом этади.

потапов2

Жорий мавсумда Потапов клубимиз етакчиларидан бирига айланди. У етакчилик ҳислатларини кўрсатди ва жамоамиз сардори бўлди.

2023 йилги мавсумда Потапов Суперлигада 22 та ўйинда майдонга тушди ва шуларнинг ярмида дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолди. Шунингдек, «Сурхон»нинг Ўзбекистон Кубогининг чорак финалига чиқишига ёрдам берди”, - дея хабар бермоқда, "Сурхон" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ишбобоев жума
21/11/2023 15:21
Балли Артем Патапов. Биз Сурхон ишкибозлари Сизга ва жамоага ишонамиз. С.Арсланов, Токов ва хомийларардан хам умидимиз катта.