"Сурхон" янги футболчи билан шартнома имзолади
Яқинда Sports.uz сайти орқали Грузия чемпионатида тўп тепган ҳамюртимиз Мурод Тўйчибоевнинг “Сурхон” клубига ўтаётгани хусусида футболчининг ўзи билан мулоқот уюштиргандик.
Айни пайтда Тўйчибоев Тошкентга қайтган ва “Сурхон” раҳбарлари билан учрашган. Натижада томонлар ўзаро келишган ҳолда шартнома имзоланган.
Бу хусусида футболчи sports.uz мухбирига хабар берди. Маълум бўлишича, Тўйчибоев мавсум охирига қадар мўлжалланган битим тузган.
Дарвоқе, Мурод “Сурхон” таркибида 2-рақам остида тўп тепади.
Фикрлар