"Сурхон" янги мураббий бошчилигидаги илк ўртоқлик учрашувини Тожикистон клубига қарши ўтказади

Куни кеча сайтимиз орқали хабар берганимиздек,“Сурхон” клубига испаниялик Анхель Лопес бош мураббий этиб тайинланди. Янги мутахассис жамоа билан машғулотларга киришган.

Sports.uzга маълум бўлишича, термизликлар эртага Лопес бошчилигида дастлабки назорат учрашувида майдонга тушишади. Рақиб Тожикистоннинг “Хўжанд” клуби бўлади.

Соат 14:00 да бошланадиган ушбу ўйин “Бунёдкор” клуби академиясининг майдонида ўтказилади.

"Сурхон"да бош мураббий ўзгарди: Валманьянинг ўрнига ундан зўри келди. У Испания Ла Лигасида ишлаган!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Gulmurod Tuxtashev
09/02/2022 10:04
Агар хаммаси яхши булса келгуси йиллар худо хохласа Сурхон хали Испания клублари билан уртоклик уйинлари утказади