"Сурхон"ни бошқараётган испаниялик мураббий услубини ўзгартирмоқчи эмас, чунки...
Термизнинг “Сурхон” клуби учун янги мавсум у қадар яхши бошланмади. Боиси, испаниялик Анхель Лопес бошчилик қилаётган клуб ортда қолган тўртта учрашувда 2 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этган ҳолда ғалабасиз юришини давом эттиряпти.
“Сурхон” клуби матбуот хизмати бош мураббийдан кун иқтибоси сифатида қуйидаги сўзларини ҳавола этди:
“Футбол шуниси билан қизиқ ва уни шунинг учун ҳам ёқтирамиз. Бу менинг услубим. Мен ҳар доим шундай ишлайман”.
Демак, Лопес ўз услубидан воз кечмоқчи эмас. Кўрамиз, у “Сурхон”ни қанчалик ўзгартира оларкин?
Фикрлар