Сув идишини болбойга қарата тепган "Сурхон" футболчиси узр сўради

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 13-тур доирасида "Олимпик" - "Сурхон" беллашуви бўлиб ўтди. Темур Кападзе шогирдларининг 2:0 хисобидаги ғалабаси билан якунланган қарама-қаршиликда кўпчиликнинг эътиборини тортган вазият рўй берди. Термизликлар ҳимоячиси Нодир Неъматхонов рақибига нисбатан "Зидан услуби"ни қўллагани учун ўйиндан четлатилди. Майдонни тарк этиш арафасида асабларини жиловлай олмаган футболчи эса болбойга қарата пластик идишни тепди. Мазкур вазият кечанинг ўзида яхшигина муҳокамаларга сабаб бўлди. "Сурхон" жамоаси матбуот хизмати "иссиғида" вазиятга ойдинлик киритиб, футболчисининг қилган иши нотўғри бўлганини тан олиб, қуйидагича баёнот берди:

"Олимпик"ка қарши ўтган ўйиннинг 2-бўлимида химоячимиз Нодир Неъматхонов қизил карточка олди. Кейин хиссиётларга берилиб, бўш сув идишини тепиб юборди ва бу идиш болбой ёнидан ўтиб кетди. Футбол- бу нафақат ғалабадан келадиган хурсандчилик, чиройли голлар, балки хиссиёт хамдир. Афсуски, бу вазиятда футболчимиз ўзини ноўрин тутди. "Сурхон" ПФК бу харакатни умуман оқламайди. Клубимиз доимо халол футбол тарафдоридир. 

Неъматхоновнинг харакатлари учун болбой ва унинг ота-онасидан узр сўраймиз. 

Ўз навбатида футболчимиз хам ташаббус кўрсатиб, боланиниг ота-онаси билан гаплашиш учун телефон рақамини олган ва яқин дақиқаларда улар билан боғланади".




 

"Сурхон" ПФК матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Rescara
27/06/2024 10:28
Бир умрга четлатиш керак футболдан