Ads

Пойтахтимизда синхрон сузиш бўйича жаҳон серияси доирасидан ўрин олган "Сув париси-2018" мусобақасининг сўнги кун беллашувлари бўлиб ўтди. 

Ушбу кун доирасида спортчилар жамоавий, соло ва дуэт йўналишларида эркин машқларини намойиш қилишди. Соло, яъни яккалик баҳсида ҳамюртимиз Хонзодахон Тошхўжаева Мексика ва Германия вакилаларидан кейин бронза медали билан тақдирланган бўлса, жамоавий йўналишда қизларимиз  Словакия термасидан сўнг шоҳсупанинг иккинчи ўринидан жой олишди. 

Умумжамоа ҳисобида эса ҳеч бир жамоа юртдошларимизчилик 4 та олтин медаль жамғара олишмади.