Сузуки Италия А Сериясида майдонга тушган биринчи япониялик дарвозабонга айланди

Италия футболининг энг юқори лигаси – А Серияга қайтган “Парма” мавсумнинг илк турида “Фиорентина”га қарши баҳс олиб борди ва дуранг қайд этди.

Япониялик дарвозабон Дзион Сузуки "салибчилар" таркибида майдонга тушди. Маълум бўлишича, у А Серия учрашувида майдонга тушган биринчи япониялик дарвозабон бўлди. Шу пайтгача Япониядан А Серияда фақат майдон ўйинчилари тўп сурган. Афсонавий Казу Миура ва Кейсуке Хонда шулар жумласидандир.

Италия А Сериясининг навбатдаги турида “Парма” мамлакат вице-чемпиони - “Милан”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув 18 август куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!