Светлана Кузнецова: Бечора футболчиларимизга ачинаман

Россиялик теннисчи Светлана Кузницова футбол бўйича 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида рус футболчиларининг иштироки ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

Аввало, футболчиларимиз гуруҳ босқичидан чиқишлари учун Аргентина, Германия ва Франция каби кучли терма жамоаларга дуч келмаслиги керак. Россия терма жаомаси мағлубиятга учраса бизнинг мухлислар ва журналистлар футболчиларни жуда кўп танқид қилишади. Улар қўлларидан келган ишни қилмоқда. Унинг устига уларнинг маошлари ҳам жуда кўп эмас. Шундай бўлса-да, уларга маошларингиз кўп, нега яхши ўйнамайсизлар дея саволлар беришади. Бечора футболчиларимиз, мен уларга ачинаман.

Sports.uz