Светлана Кузнецова маросим маликасига айланди

Россиялик теннисчи Светлана Кузнецова Москва шаҳрида ўтказилган "ACTION–2018" хайрия базмида илк маротаба иштирок этди.

"Мен бу маросимда илк маротаба иштирок этдим. Ташкилий масалалар аъло даражада ташкиллаштирилган. Барча иштирокчилар жуда хурсанд бўлди.

Биз ушбу кечада ёрдамга мухтож инсонларга кўмаклашдик. Маросимда 56 миллион рубль миқдорида хайрия пуллари йиғилди", - дейди Кузнецова.