Тачмурод Агамуродов: 3 дақиқа ичида 3 та гол ўтказиб юборишни нормал ҳолат, деб бўлмайди

«Биз бир ярим тайм яхши ҳаракат қилдик. Голдан кейин футболчилар ўйнашдан тўхтади. Шунингдек, биз амалга оширган ўзгаришлар ўйинни кучайтириш ўрнига тескари таъсир кўрсатди. Бундай натижа бизни қониқтирмаслиги табиий. 3 дақиқада 3 та гол ўтказиб юбориш яхши ҳолат эмас. 1:0 ҳисобида мағлуб бўляпсанми, ҳали имкон бор ва олдинга интилишинг керак.

Қўқонликларни табриклайман. Уларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Барча айбни ўз бўйнимизга оламиз.

Қўл остимдаги ресурслар мен хоҳлаган жамоани қуриш учун етарли эмас. Аммо бу билан ҳаракатдан тўхтаб қола олмаймиз. Яхши футболчиларнинг борлиги ўйинни мазмунлироқ бўлишига хизмат қилади. Бироқ мен қўл остимдаги йигитлар билан ҳам максимал натижалар учун ҳаракат қиламан», - деди Тачмурад Шамакович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!