Тачмурод Агамуродов: Cамарқанд ва «Динамо» менга бегона эмас
“Динамо” футбол клуби раҳбарияти янги бош мураббий сифатида Тачмурод Агамуродовни расман таништиргач, тажрибали мутахассис клуб матбуот хизматига дастлабки фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Ўйлайманки, барча вазиятни тўғри ва яхши тушуниб турибди. Билдирилган ишонч ва улкан масъулият учун вилоят ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Олдимизда “Динамо” жамоасини ҳозирги қийин вазиятдан олиб чиқишдек жуда муҳим ва жиддий вазифа турибди. Жамоада яхши футболчилар йиғилган, энг аввало барча ўзига ишониши лозим. Ҳаммамиз бир мақсад сари жиддий бел боғласак, ўйлайманки кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Биласиз, Самарқанд шаҳри ва “Динамо” клуби мен учун бегона эмас. Самарқанддаги олдинги фаолиятларимда ҳам “Динамо”да бор билим ва тажрибамни ишга солганман. Умид қиламанки, самарқандлик мухлислар “Динамо”га ишонишади ва бизни қўллаб-қувватлашда давом этишса, биргаликда натижага эришишимиз мумкин, – дея фикрини якунлади Тачмурод Шамакович.
Фикрлар