Тачмурод Агамуродов: Жамоага мослашиб бўлдим
Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Қизилқум” ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг мезбонлар устози Тачмурод Агамуродов учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ҳамма тушуниб турибди, қийин ўйин ўтказдик. Бизда тайёргарлик учун вақт кам бўлди. Лекин, келгуси ўйинларга юқори кайфиятни сақлаган ҳолда ҳозирлик кўришга ҳаракат қиламиз. Футболчилар уч ойдан сўнг майдонга қайтишди. Мен жамоага келганимга 8 кун бўлди. Жисмоний ҳолат бўйича кўзга ташланган муаммоларни биринчи ўйин учун нормал ҳолат, деб ҳисоблайман. Мен аллақачон жамоага мослашиб улгурдим. Кейинги тургача бизда ўз устимизда ишлаш учун имконият бўлади”, – деди Агамуродов.
Фикрлар