Таэквондо ITF бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди
Ads

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида таэквондо ITF бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада юртимизнинг 12 та вилоятидан 700 дан ортиқ спортчилар иштирок этиб, жами 424 медаллар жамланмаси учун баҳслашишди.

Ўзбекистон Кубоги мусобақасида Халқаро таэквондо ITF федерацияси президенти, Бутун жаҳон якка курашлар ва жанг саънати IMGC президенти профессор Ри Ёнг Сон ҳамда Халқаро таэквондо ITFфедерацияси Бош котиби Ким Сунг Ҳва иштирок этишди.

Халқаро таэквондо ITF федерацияси раҳбарлари юртимизда мазкур спорт турининг қай даражада ривожланганлиги, юртимизда спорт билан шуғулланиш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

 

Юқори мартабали меҳмонлар учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти билан учрашув ташкил этилиб, юртимизда 2019-2020 йилларда таэквондо ITF бўйича жаҳон чемпионати ва жаҳон кубоги каби нуфузли мусобақаларни ташкил қилиш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Мусобақанинг якуний натижаларга кўра умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Тошкент шаҳри, иккинчи ўринни Бухоро вилояти, учинчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси қўлга киритган бўлса, тўртинчи ўрин Самарқанд ва Сирдарё вилояти спортчиларига насиб этди.

Минбар

Барча блоглар