Таэквондо. Рафалович бронза, Осипова олтин медални қўлга киритди
Ads

Мусобақада қатнашаётган терма жамоамиз аъзолари баҳсларнинг дастлабки кунида 5 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Никита Рафалович (-74 кг) бронза медалига сазовор бўлди. Қизларимиздан Светлана Осипова (+73 кг) барча рақибларини мағлуб этган ҳолда олтин медални қўлга киритди. Чарос Қаюмова финалгача етиб бориб (-53 кг) кумуш медалга эга чиқди. Мадина Маннопова (-49 кг) ва Феруза Содиқова (-62 кг) бронза медали соҳибасига айланишди.

Мусобақа давом этмоқда. Мазкур турнир ниҳоясига етгач таэквондочиларимиз Эроннинг ўзида «Fajr Open» рейтинг мусобақасида иштирок этадилар.