Таэквондо: Сардор Тоиров чорак финалда тўхтади
Ҳамюртимизга тажриба етишмади.
Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.
Мусобақанинг бугунги кун дастуридан ўрин олган таэквондо баҳсларида -63 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Сардор Тоиров чорак финалда эронлик Мирҳошим Ҳусайнийга қарши даянга кўтарилди.
Қизиқарли кечган баҳсда ҳамюртимиз рақибига 9:29 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар