Таэквондо. Спортчиларимиз Осиё чемпионати илк кунида 3 та медаль қўлга киритди!

Бугун Эроннинг Киш шаҳрида клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Дастлабки кунда қизлар ғолиб ва совриндорларни аниқлаб олди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учта медални қўлга киритди. Феруза Садикова олтин, Чарос Қаюмова ҳамда Светлана Осипова бронза медалига эга чиқди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ушбу мусобақада тўртинчи ўринни эгаллади.

Эртага, 5 март куни эркаклар ўртасидаги баҳслар ўтказилади.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!