Таэквондо WT. Бугун Вьетнамда Осиё чемпионати бошланади

Chery Tigo 7 PRO

Бугун Вьетнамнинг Дананг шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасидаги навбатдаги Осиё чемпионати старт олади. Мусобақанинг дастлабки кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси медаллар учун кураш олиб боради.

Ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-54 кг: Жаҳонгир Худойбердиев - Рику Такамару (Япония)
-63 кг: Амирбек Тўраев - Нурбек Газез (Қозоғистон)
-46 кг: Зебинисо Ҳошимжонова - Камончанок Сикен (Таиланд)

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бундан аввал 2022 йил ташкил этилган қитъа биринчилигида 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалга сазовор бўлиб, ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!