Таэквондо WT. Мексикадан хушхабарлар келиши давом этмоқда. Ёхуд Нияз Полатов жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Мексикада ўтаётган таэквондо бўйича жаҳон чемпионатида яна бир хушхабар. Мусобақанинг навбатдаги кунида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, -63 кг вазн тоифасида иштирок этган Нияз Полатов Озарбайжон, Миср, Эрон, Хорватия ва Испания вакилларини мағлуб этиб, финалгача етиб келди. Бироқ ҳал қилувчи жангда хитойлик Лианг Юшуаига имкониятни бой бериб, кумуш медал билан тақдирланди.
Таъкидлаш жоизки, бу Ўзбекистон терма жамоаси учун жорий чемпионатдаги тўртинчи медаль. Бу билан дунё биринчиликларида қўлга киритилган медаллар сони бўйича энг яхши натижамизни янгиладик.
Фикрлар