Таэквондочиларимиз Астанадаги нуфузли турнирда ТОП 3 га кирди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида таэквондо WТ бўйича G1 категориясидаги “Kazakhstan Open” халқаро турнирининг катталар ўртасидаги беллашувлари ташкил этилди. Мусобақада вакилларимиз 2 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 1 та бронза, жами 7 та медалга эга чиқишди.

Олтин:
Лайло Хасанова (53 кг)
Озода Собиржонова (67 кг).

Кумуш:
Жаҳонгир Худойбердиев (54 кг)
Назарали Назаров (63 кг)
Жасурбек Жайсунов (80 кг)
Марат Мавлонов (+87 кг).

Бронза:
Асадбек Самандаров (58 кг).

Мазкур натижа орқали миллий терма жамоамиз мусобақани умумжамоа ҳисобида кучли учликда ниҳоясига етказди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!