Таэквондочиларимиз бугун ҳам мусобақани эрта якунлашди
Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кун дастуридан ўрин олган беллашувлар давом этмоқда. Афсуски, бугун баҳсларни бошлаган 2 вакилимиз ҳам медаллар учун курашни эрта якунлашди.
Светлана Осипова (+73 кг) мусобақани испаниялик Белен Моранга қарши бошлади ва бу рақибини 16:4 ҳисобида таслим этди. Иккинчи босқичда эса анча номдор рақиб, Рио Олимпиадаси совриндори ва ушуб вазн тоифасининг биринчи рақамли вакили британиялик Бьянка Уолкден ҳамюртимиздан 18:5 ҳисобида устун келди.
Эркаклар ўртасида -54 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Валентин Хегай эса илк даврада даниялик рақибига қарши жанг қилди. Асосий вақтда 19:19 ҳисоби қайд этилди, бироқ “Олтин очко” учун қўшимча раундда имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар