Таэквондочиларимиз Голландиядаги турнирнинг 1-кунида 3 та олтин ва 4 кумуш кўлга киритишди
Ads

 

10 март куни Голландиянинг Эйндховен шаҳрида таэквондо бўйича Голландия очиқ чемпионати бошлангани ҳақида хабар қилинганди. Кеча ўсмирлар ўртасидаги жанглар бўлиб ўтди.

Дастлабки кун якунларига кўра, Мадина Маннопова, Жасур Жайсунов, Улуғбек Рашидов олтин, Озода Собиржонова, Бегзод Ибрагимов, Шаҳзод Жўраев кумуш медалларни қўлга киритишди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди. 

Бугун, 11 март ўтказиладиган баҳсларда ўсмирлар ўртасидаги жангларда Феруза Содиқова ва Жасурбек Зокировлар иштирок этишади.

Катталар ўртасидаги беллашувларда эса Дмитрий Шокин, Шахбоз Шофайзиев, Умида Абдуллаева, Динора Мамадибрагимова, Тимурбек Ўролов ҳамда Баҳром Абдуллаевлар ўз омадларини синаб кўради.