Таэквондочиларимиз онлайн машғулотлар олиб бормоқда (видео)

Хабаринигиз бор, коронавирус пандемияси боис олимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзолари учун ташкил этиладиган барча ўқув-машғулот йиғинлари расман 25 мартдан вақтинча тўхтатилган.

3 апрель куни ўтган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев онлайн машғулотларни қунт билан ўзлаштириб, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирмаслик керак эканлигини таъкидлаган эдилар. 

Айни кунларда, спортчиларимиз ҳам айнан уй шароитида машғулот ўтказишмоқда. Жумладан, Дмитрий Шокин, Чарос Қаюмова каби таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам карантин вақтида уйда машғулотларни давом эттиришмоқда.

Таэквондочиларимиз “Zoom” тизимидаги умумий машқлардан сўнг уй шароитида якка ўзлари ҳам самарали шуғулланишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!