Таэквондочиларимиз Рим сафарида

1-3 июнь кунлари таэквондонинг WT йўналиши бўйича жаҳон сериясига кирувчи Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади. Дунёнинг энг кучли таэквондо усталари баҳс олиб борадиган ушбу турнирда терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этадилар. 

Вьетнамда ўтган Осиё чемпионатидан 6 нафав вакилимиз: Жасур Бойқўзиев, Никита ва Максим Рафаловичлар, Дмитрий Шокин, Умида Абдуллаева ҳамда Нигора Турсунқулова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Ҳамюртларимиз Вьетнамдан Италия томон йўл олишган. Фақатгина қитъа чемпионатида иштирок этмаган Умида Абдуллаева Тошкентдан Рим томон йўл олади.