Таҳдидлар иш бермади: Мбаппенинг фикри ўзгармади

Бир неча кун олдин ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи Килиан Мбаппе яқин ҳафталарда албатта шартномасини янгилаши кераклигини айтди. Акс ҳолда клуб ҳужумчини бир йилда текинга бой бермаслик учун уни сотади.

"ESPN" нашри хабарига кўра, трансфер таҳдиди Мбаппенинг позициясига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган - футболчи ҳалигача шартномани узайтириш ниятида эмас. Қайд этилишича, ҳужумчи Ал-Хелайфининг оммавий ультиматумига қарамай, ўз фикрини ўзгартирмаган.

Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2024-йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!