Таиланд чемпионати. Легионеримиз иккита гол урган ўйинда жамоаси муҳим ғалабага эришди

Таиланд чемпионатида тўп сураётган Сардор Мирзаев учун навбатдаги тур омадли кечди.

Унинг жамоаси – “Муангтонг Юнайтед” “Супханбури” жамоасини қабул қилди ва учрашув мезбонларнинг устунлигида ўтди. Шунга яраша улар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Сардор Мирзаев эса ўйиннинг 14 ва 38-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилиб дублга эришди. Шу тариқа, у МЮнинг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Эндиликда “Муангтонг Юнайтед” турнир жадвалида 21 очко билан 8-ўринга кўтарилиб олди.

Шунингдек, яна бир ҳамюртимиз – Акбар Исматуллаев учун ҳам 15-тур муваффақиятли бўлди. “Бурирам Юнайтед” сафарда “Прачуап” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтди.

Исматуллаев эса ушбу баҳсда тўлиқ иштирок этди. Унинг жамоаси 23 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!