Таиланд МТЖ бош мураббийи Ўзбекистондан учралган мағлубиятдан кейин нималар деди?
Осиё Кубоги-2023 3-саралаш босқичи сўнгги тури доирасидаги Ўзбекистон - Таиланд учрашувида мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Беллашувдан сўнг таиландликлар бош мураббийи Алешандре Пёлкинг матбуот анжуманида иштирок этди:
"Бугун Ўзбекистон муносиб ўйин кўрсатиб, ҳақли ғалабага эришди. Баҳсда рақибларимиз жуда ҳам кучли жамоа эканлигини кўрсатиб, позицияларни ўзгартиришда юқори тезкорлик намойиш этишди. Учрашув давомида биз нафақат Элдор Шомуродов, балки Жалолиддин Машариповга ҳам қарши индивидуал ҳимояланишни режа қилгандик. Лекин таркибда бошқа кўплаб юқори даражадаги футболчилар бор эди.
Бу учрашув биз учун яхши тест бўлди. Чунки биз Осиё кубогида айнан бу каби юқори даражадаги жамоалар билан ўйнаймиз. Бизда мусобақага яхшилаб тайёргарлик кўриш учун бир йил вақт бор. Бугун қандай камчиликларимиз борлигини кўриб олдим. Буни устида ишлаб, мусобақада янада яхшироқ иштирок этишимизга ишонаман".
Фикрлар