Таиландда фожиа: Ўйин пайтида футболчи ўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Таиландда футбол учрашуви пайтида фожиа содир бўлди. «Яла» клуби футболчиси Софван Аваэ майдон ўртасида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди. Ҳодиса тасвирланган лавҳалар қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Видеода кўринишича, кучли чақмоқ разряди тўғридан-тўғри футболчига тегади. У ерда турган жамоадошлари дарҳол ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилиб, юракни уқалаш орқали уни тирилтиришга уринишади. Аммо кўрилган чораларга қарамай, Софван Аваэни сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган. У бор-йўғи 24 ёшда эди.

Маълумотларга кўра, чақмоқ уриши оқибатида яна тўққиз киши жароҳат олган. Улар шошилинч равишда шифохонага етказилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мутахассислар Таиландда футбол учрашувлари пайтида бундай ҳолатлар тез-тез учраб туражагини таъкидлашмоқда. Мамлакатда ёмғирли ва чақмоқли об-ҳаво кўп кузатилиши сабаб, очиқ майдонларда ўтадиган ўйинлар вақтида хавф даражаси юқори бўлиб қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!