Тамом! "Ливерпуль" "Сити"нинг рекордини такрорлай олмайди

Хабарингиз бор, кеча АПЛнинг 36-турида “Ливерпуль” Лондонда “Арсенал” меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа мерсисайдликлар бир мавсумда энг кўп очко жамғариш бўйича “Манчестер Сити” ўрнатган рекордни такрорлай олиш ёки уни янгилаш имкониятини қўлдан чиқарди. Боиси, Юрген Клопп жамоаси ҳисобида ҳозирда 93 очко бор ва мавсум якунланишига эса бор йўғи 2 та тур қолди. Агар “Ливерпуль” иккала ўйинда ғалаба қозонган тақдирда ҳам 99 очко жамғаради холос.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” 2017/18 йилги мавсумда 100 очко жамғарган ҳолда АПЛ чемпионлигини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!