Тамом! Роналду "Реал"да бошқа ўйнамайди
Мадриднинг “Реал” клуби форварди Криштиану Роналду “қироллик клуби”дан кетиш борасида якуний қарорга келди.
Record тарқатган хабарга кўра 33 ёшли футболчи ёзда мадридликлар сафидан кетишга қарор қилган. Бунга унинг клуб раҳбарияти билан келишмовчиликлари сабаб бўлгани айтилмоқда.
Роналдунинг сўзларига кўра жамоа президенти Флорентино Перес уни алдаган. Боиси, клуб ва футболчи ўртасидаги келишувга кўра “Реал” Роналдуга юқори маошли янги шартнома таклиф қилиши керак эди. Бироқ, айни дамда бу борадаги ваъдалар амалга оширилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ Роналдуги йилига 45 млн евро маош таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Реал” эса футболчининг трансфери учун 200 млн евро талаб қилмоқда.
Фикрлар