Тампере-2017: Нажимова Украина вакиласи тўсиғини енголмади
Ads

Финландиянинг Тампере шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 4-куни ўз кунига етди.

Кун дастуридан ўрин олган аёллар кураши бўйича 55 килограмм вазн тоифасида баҳслашган ҳамюртимиз нимчорак финал босқичида беларуссиялик Кациарина Пичкускаяни 6-2 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, кейинги босқичда Украина вакиласи Олена Кремзерга имкониятни бой бериб қўйди – 6:0.

Қайд этиш жоиз, айни пайтда ҳамюртларимиз ҳисобида ҳозирга қадар битта медаль мавжуд.