Танаффусдан сўнг кортга қайтган Медведев Мексикадаги турнир чемпионига айланди
Россиялик машҳур теннисчи Даниил Медведев Мексикадаги Кабо-Сан-Лукас очиқ чемпионатида бош совринга эга чиқди.
Жаҳоннинг биринчи рақамли ракетка устаси финалгача бўлган йўлда Ринки Хидзиката, Ричардас Беранкис ҳамда Миомир Кецмановични мағлуб этди. Ҳал қилувчи беллашувда унга австралиялик Кэмерон Норрис рақиблик қилди. Ўйин Даниилнинг 2 сетдаги ғалабаси билан якунланди - 7:5, 6:0.
Шу тариқа, 22 июндан бери илк бор кортга чиққан Медведев камбэкни титул билан нишонлади.
Фикрлар