
Таниқли футбол блогерлари Ўзбекистон - Қирғиз Республикасига учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди
Бугун Ўзбекистон Миллий терма жамоаси "ЖЧ-2026" саралаши доирасида Қирғиз Республикаси билан куч синашади. Ушбу баҳс олдидан футбол жамоатчилиги, хусусан, журналист, блогер ва футболчиларнинг фикрлари билан танишиб чиқдик.
Таниқли футбол блогери ва SPORTS.uz собиқ журналисти Жалолиддин Қобилжонов:
- Ўзбекистон - Қирғисизтон ўйинида вакилларимиздан ишончли ғалаба кутяпман. Тактика томондан катта ўзгариш бўлмаса керак. Сабаби, ҳимоя чизиғидаги футболчиларимизнинг жароҳатлари ва Ҳусниддин Алиқуловнинг йўқлиги ҳам катта ўзгариш қилишга йўл қўймайди. Қолган ҳимоячиларимиз Рустам Ашурматов клубида кам ўйин амалётига эга бўлмоқда. Абдулла Абдуллаев ва Умар Эшмуродовлар учун мавсум энди бошланди. Кападзе Агар Алиқулов ўйинда қатнаша олганда, балки Қирғисизтонга қарши баҳсда 4 ҳимоячи билан ҳаракат қилган бўларди. Шунинг учун, ўйин услубида катта ўзгариш кўрмаяпман. Мураббий 3-4-3 тактикаси билан ҳам ўйинни ўзида схемани ўзгартирса керак. Файзуллаев кўпроқ марказда ўйнаса, Алижонов ҳужум чизиғига яқин ҳаракат қилади. Машарипов ўртага ўтадиган бўлса, катта эҳтимол билан қанотга Шукуров тортилиб ўйнайди. Қирғисизтон ўз омадини қарши ҳужумларда синаб кўради.
Таниқли футбол блогери Фахриддин Рўзиев
- Қулай рақибга қарши муҳим ўйин. Кападзе ичидаги босимдан халос бўлиши учун ишончли натижа қайд этилиши керак.
- Ўйингача бир нечта қизиқ саволлар бор. Янги мураббий терма жамоада ўзи яхши биладиган услубдан фойдаланадими ёки эскисининг ишини давом эттирадими? Неча нафар марказий ҳимоячи билан ҳаракатланамиз? Насруллаев тайёр бўлмаса, чап қанот мудофааси кимга топширилади? Натижа фойдамизга бўлса, ўйиннинг 2-қисмида куч тежаладими?
- Жамоага ишонамиз ва мухлисларни хотиржам қиладиган ўйин кутамиз. Эронга қарши баҳс олдидан эса хавотирга асос бўладиган бир жиҳатни кўряпман. Микро жароҳат билан етиб келган Алижоновда ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига умид қиламиз. Асосий ўйинни ўтказиб юборадиган бўлса, айнан унинг позициясини ёпишга қийналамиз.
Фикрлар