Таниқли футболчи Манчестер суперклубида ўйнамоқчи
«Ювентус» ярим ҳимоячиси Дуглас Луис ёзги трансфер ойнасидан фойдаланиб, «Манчестер Юнайтед» сафига ўтишни кўзламоқда, деб хабар бермоқда tuttosport нашри.
Манбаларга кўра, туринликлар бразилиялик футболчини тахминан 30 миллион евро атрофидаги сумма эвазига сотишга тайёр.
Аввалроқ Луисни ҳужумчи Жошуа Зиркзеега алмаштириш эҳтимоли ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган эди. «Ювентус» Зиркзеега жиддий қизиқиш билдириб келаётгани айтилган.
Ўтган мавсумда Дуглас Луис Англия премьер-лигасида «Ноттингем Форест» ва «Астон Вилла» таркибида жами 21 ўйин ўтказди. У ҳар икки жамоа шарафини ижара асосида ҳимоя қилди.
Бразилиялик футболчининг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. transfermarkt портали унинг бозор қийматини 18 миллион евро деб баҳоламоқда. Луис 2024 йил ёзида «Астон Вилла»дан Туринга кўчиб ўтган эди.

Фикрлар