Таниқли футболчи: Мени қўллаб турган акам ўлди, энди футбол ўйнамайман!
Бундеслиганинг энг тажрибали клубларидан Кевин Кампл кейинги пайтда бирданига “Лейпциг” жамоасида кўринмай қолгани журналистларнинг эътиборини топди.
Маълум бўлишича, 35 ёшли футболчининг шахсий ҳаётида фожиа юз берган. Кевиннинг акаси Секи 51 ёшида кутилмаганда оламдан ўтгани футболчининг руҳиятига салбий таъсир кўрсатди.
Leipziger Volkszeitung нашрининг хабарига кўра, бу воқеадан кейин Кевинда футбол ўйнаш истаги сўнгган. Шу сабабли айни пайтда “Лейпциг” билан амалдаги шартномани ўзаро келишган ҳолда бекор қилиш устида иш олиб боряпти.
Кевин Кампл аслида “Байер” тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейинчалик Германиянинг “Гройтер”, “Оснабрюк”, “Ален”, “Боруссия Дортмунд”, Австриянинг “Зальцбург” жамоаларида ўйнаган.
“Лейпциг” маҳоратли ярим ҳимоячини 2017 йили ўз таркибига қўшиб олган эди. Узоқ муддатдан бери бу жамоа шарафини ҳимоя қилиб келган Кевин клубда катта ҳурматгат эга.
Кампл фаолиятининг асосий қисмини Германияда ўтказган бўлса-да, халқаро миқёсда Словения терма жамоасида 38 та учрашувда қатнашиб, иккита гол ҳам урган.



Фикрлар