Танқидга учраган “Рома” футболчиси оиласи билан Римдан кетиб қолди
“Сассуоло”га қарши ўтказилган учрашувдаги хатоси туфайли Жозе Моуриньо ғазабига учраган Рик Карсдорп Рим шаҳрини тарк этгани айтилмоқда.
Нидерландиялик футболчи нафақат бош мураббийнинг танқиди, балки клуб мухлисларининг хатти-ҳаракатидан ҳам хафа бўлди. Маълум бўлишича, пойтахтлик фанатлар учрашувдан кейин унинг уйи атрофида футболчига қатъий оҳангда ўз эътирозларини айтган.
Corriere dello Sport нашрининг хабарига кўра, Карсдорп оиласини олиб, Италия пойтахтини тарк этган. Бу ҳолат футболчи “Торино”га қарши ўтказилган учрашувда қатнашмаганидан кейин ошкор бўлди.
Вазиятни кузатиб бораётган мутахассислар нидерландиялик ҳимоячи энди “Рома”га қайтмаслигини тахмин қилмоқда.
Фикрлар