Танташев бошчилигидаги ҳакамларимиз ОЧЛ иштирокидаги ўйинни бошқаришади

  • 17 апреля, 2022, 03:57
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Саудия Арабистонида марказлашган ҳолда ўтаётган ОЧЛ гуруҳ босқичининг навбатдаги учрашувларида ўзбекистонлик ҳакамлар фаолият олиб боришади.

Tecno

Хусусан, 4-тур учрашувларидан ўрин олган «Ал-Шабаб» (Саудия Арабистони) — «Ал-Кува» (Ироқ) жамоалари ўртасидаги баҳсни Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Унга ён чизиқларда ҳамюртларимиз Тимур Гайнулин ва Андрей Цапенколар ёрдам беради. Тожикистонлик Насрулло Кабиров эса захира ҳаками сифатида фаолият олиб боради.

Учрашув Тошкент вақти билан 19 апрель соат 01:45 да старт олади.

ЎФА матбуот хизмати.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию