Тақдир ҳазили. Алданган футболчини “Арсенал” олмоқчи

Яқинда франциялик Папе Гуйе агенти алдагани учун “Уотфорд” билан тузилган шартномани тан олмаслигини билдирганди. “Уотфорд” эса Англияга келишдан бош тортаётган ярим ҳимоячини шартнома шартларини бажармаётгани учун судга беришга қарор қилганди.

Энди Гуйега кутилмаган харидор чиқди. Уни “Арсенал” ўз сафига чорламоқда.

“Уотфорд” беш йиллик шартномаси бор 21 ёшли футболчини яхшигина сумма эвазига “Арсенал”га беришга тайёр.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)