Тақдирми ёки тасодиф? Рунининг юбилей голлари “Ман Сити” дарвозасига киритилган

 

“Манчестер Юнайтед” собиқ футболчиси, айни вақтда “Эвертон” жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни “Манчестер Сити”га қарши (1:1) АПЛ 2-турида Премьер-лигадаги 200-голини киритди.

Тажрибали ҳужумчи 50, 100 ва 200-голларини айнан “Манчестер Сити” жамоасига киритгани кўпчиликни ҳайратга солмоқда.

Қайд этиш керакки, Уэйн Руни АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида “Блэкберн” ва “Ньюкасл” собиқ ҳужумчиси Алан Ширердан (260 та гол) кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!