Тареми "Милан"га ўтмайдиган бўлди
Ҳужумчи Меҳди Таремининг "Милан"га трансфери амалга ошмайдиган бўлди. "Relevo" нашри хабарига кўра, клублар ўртасидаги музокаралар муваффақиятсиз якунланган. А Серия гранди аллақачон ҳужум чизиғини кучайтиришнинг бошқа вариантини қидирмоқда.
Меҳди Тареми айни дамда 31 ёшда. Эронлик футболчи “Порту”да 2020 йилнинг август ойи охиридан буён ҳаракат қилмоқда. Бу вақт ичида Тареми 151 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 80 та гол ва 49 та голли узатмани амалга оширган. Нуфузли "Transfermarkt" портали футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
"Милан" Италия чемпионатининг янги мавсумини иккита ғалаба билан бошлади. Стефано Пиоли шогирдлари навбатдаги ўйинни 1 сентябрь куни “Рома”га қарши ўтказади.
Фикрлар