Тарих такрорланди! "ЖЧ-2018" саралашининг 3-босқичини ҳам иккита ғалаба билан бошлаганмиз, лекин...
Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги марта "ЖЧ-2018" саралашининг 3-босқичигача етиб борган. Ўшанда Бабаян шогирдлари 2 та ғалаба билан ўз юришини бошлаганди.
Биринчи турда Сурия Ўзбекиcтонга ташриф буюради. Учрашувнинг 73-дақиқасида захирадан майдонга тушган Гейнрих гол уриб, жамоанинг ғалабасига катта ҳиссасини қўшади.
Иккинчи турда эса вакилларимиз Қатар майдонига сафар қилади. Яна битта гол ўйин тақдирини ҳал қилади. Бу сафар қаҳрамон Кримец. Сўнгги дақиқаларда стандарт вазиятни Гейнрих амалга оширади ва Егор боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўяди.
Аммо 3-турда Ўзбекистон илк мағлубиятини қабул қилиб олади. "Бунёдкор" стадионида Эрон биргина гол орқали ғалаба билан уйга қайтади.
Бу сафар ҳам 3-тур Эронга қарши ўтказилади. 10 октябрь куни бўлиб ўтадиган ўйин кўп нарсани белгилаб бериши мумкин. Сабаби, форслар ҳали ҳам ўз кучига эга бўлиб турган кам сонли Осиё жамоаларидан. Биз бу саралашда Австралия, Қатар, Саудия Арабистони каби давлатларнинг ўз даражасини йўқатаётганига гувоҳ бўляпмиз. Аммо Эрон иккита турда ҳам ўз очколарини илиб кетди ва айни пайтда гуруҳда Ўзбекистондан кейин иккинчи поғонада турибди.
Эслатиб ўтамиз, кейинги ФИФА кунларида Ўзбекистон Эрондан ташқари БАА билан ҳам куч синашади. Араблар биринчи турда Қатарни ишончли ҳисоб билан таслим қилган.
Фикрлар