Тарихда илк бор пара велоспорт бўйича Паралимпия ўйинларига лицензиялар қўлга киритилди!

Халқаро Паралимпия қўмитаси 2022-2024 йилларда халқаро мусобақаларда қайд этилган юқори натижалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон пара велоспорт терма жамоаси учун Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензияларини тақдим этди. 

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан ўтказилган тренерлар кенгаши йиғилишида ушбу лицензиялар сўнгги йилларда нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, юқори натижаларга эришиб келаётган Ғолибббек Мирзаёров ҳамда Азимбек Абдуллаевларга топширилиши бўйича қарор қабул қилинди.

Қайд этиш лозимки, Ғолибббек Мирзаёров C2 классида 4 та йўналишда юртимиз шарафини ҳимоя қилади:

Трек – 1000 метрга спринт
Трек – 4000 метрга вақт пойгаси
Шоссе – вақт пойгаси
Шоссе – гуруҳ пойгаси

Азимбек Абдуллаев эса C5 классида  4 та йўналишда баҳсларда қатнашади:

Трек – 1000 метрга спринт
Трек – 3000 метрга вақт пойгаси
Шоссе – вақт пойгаси
Шоссе – гуруҳ пойгаси

Маълумот учун, Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларининг Трек пойгаларида Ғолиббек Мирзаёров кумуш, Азимбек Абдуллаев бронза медални қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!